савол туғилиши мумкин. Бунга жавоб шуки, учратган жойимизда ўлдиришимиз керак бўлган аҳли ҳарб кофир биз унга уруш эълон қилиб, ўртамизда - Қурайш билан Пайғамбар с.а.в. ўрталарида бўлганидек - амалда уруш кетаётган кофирдир. Агар биз билан унинг ўртасида амалда уруш кетмаётган бўлса, уни учратган жойимизда ўлдиришга буюрилган эмасмиз. Балки давлат ёки жамоа сифатида аввал Исломга даъват этиб, кейин жизя талаб қилиб, ундан ҳам бош тортишса, шундагина улар билан жанг қилишга буюрилганмиз. Қурайшдан бошқа қабилалар билан Пайғамбар с.а.в. ўрталаридаги ҳолат мана шундай бўлган. Чунки улар билан амалда уруш кетмаётган бўлса ҳам, улар аҳли ҳарб кофирлар ҳисобланишган. Мусулмонлар Қурайш билан уруш кетаётган чоғда ва «Тавба» сураси нозил бўлишидан олдин бу қабилаларни учратган жойларида ўлдирмаганлар, балки улар билан аралашиб юрганлар. Демак, ҳадислардаги мусулмоннинг ярим хун ҳақи белгиланган кофирлар мана шулардир. Масалан, биз билан инглизлар ўртасида амалда уруш кетаётган бўлса, уларни учратган жойимизда ўлдиришга буюрилган бўламиз. Уларнинг қонлари ҳалол бўлади. Энди биз билан Германия ўртасида амалда уруш кетмаётган бўлса, ўртамизда ҳеч қандай аҳд ҳам бўлмаса, немисларни учратган жойимизда ўлдиравермаймиз. Бу пайтда уларнинг қони ҳалол бўлмайди. Шунинг учун бирор мусулмон ўшалардан бир кофирни ўлдириб қўйса, унинг учун ўлдирилмайдию, лекин мусулмоннинг ярим хун ҳақини тўлайди. Шунга кўра, кофирнинг хун ҳақи мусулмон хун ҳақининг ярмидир, деган ҳадислар биз билан амалда уруш ҳолатида бўлмаган кофир ҳақида ворид бўлган. Демак, ўртамизда амалда уруш кетмаётган кофирнинг хун ҳақи мусулмон хун ҳақининг ярмидир. Аҳли аҳднинг хун ҳақи мусулмон хун ҳақи билан баробар, деган ҳадислар ҳукми эса фақат зиммий ва омонлик олган кофирнинг ўзигагина хос (тегишли)дир. Бу билан эса аҳли аҳд, зиммий ва омонлик олган кофирнинг хун ҳақи мусулмон хун ҳақи билан баб-баробар эканлиги маълум бўлади.
Хун ҳақини кимлар тўлашлигининг тафсилоти қуйидагича: Қасддан қилинган қотилликнинг хун ҳақини қотилнинг ота томондан қариндошлари эмас, унинг ўзи тўлайди. Амр ибн Ахвас видолашув ҳажида Пайғамбар с.а.в.нинг:
133-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|